Украиналиклар қизиқчи ва шоумен Зеленскийни президент этиб сайлашга тайёрми?

7 Просмотры
Издатель
Украина президенти сайловининг биринчи даврасида энг кўп овоз тўплаган қизиқчи ва шоумен Владимир Зеленский ўз сайловолди кампаниясида муайян ваъдаларни қилмай келмоқда.

Аммо бу украиналиклар уни президент этиб сайламайди, дегани эмас.

Украиналиклар учун жорий президент, Зеленскийнинг рақиби Петро Порошенко олигархлар рамзига айланган.

Зеленский эса, Порошенконинг душмани олигарх Коломойскийга алоқадор бўлишига қарамасдан, ўзини олигархлардан узоқ, “халқ номзоди” ўлароқ кўрсатиб келади.

Исроилда яшаши айтиладиган Коломойский Зеленскийнинг ҳажвия кўрсатувларини эфирга узатувчи телеканалнинг эгаси бўлиб, Зеленскийни сайлов кампанияси давомида тансоқчилар,
ҳуқуқшунослар ҳамда автомобиллар билан таъминлаб келади.

Аммо бугунга қадар Зеленскийнинг Коломойский билан алоқаси унинг номзодлигига салбий таъсир кўрсатгани йўқ.

Агар сайловолди сўровлар тўғри чиқса, иккинчи турда Зеленский ғалаба қозониши мумкин.

Қувноқ ва зукко Зеленский чуқур ўрнашиб олган сиёсатчилардан чарчаган украиналиклар назарида янги чеҳрадир.
Категория
Трендовое видео
Комментариев нет.